«Ўзбекистон маданий мероси» фотосуратлар онлайн танлови
Дунёнинг турли ўлкаларида истиқомат қилувчи ватандошларимиз орасида миллий онг, миллий ғурур ва миллий руҳ тушунчаларини ривожлантириш, уларда гўзал ва бетакрор Ватанимиз, маданий меросимиз, миллий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат ва ифтихор туйғуларини шакллантириш мақсадида хориждаги ўзбек ёшлари учун «Ўзбекистон маданий мероси» номли фотосуратлар онлайн танлови эълон қилинди.