Айтиш лозимки, бугун мамлакатимизда янги уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда. Шу маънода бугун Ўзбекистонда барча соҳаларда бирдек амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Сўнгги йилларда ташқи сиёсат олиб боришдаги ёндашувларнинг ўзгариши Ўзбекистон ташқи сиёсатида туб бурилишлар ясади, - деб таъкидлайди МОХИ экспертлари. – Мамлакатимиз миллий манфаатларини илгари суриш ва Ўзбекистон фуқаролари қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини чет давлатларда ҳимоя қилиш мақсадида хорижий давлатлар, халқаро тузилмалар ва ташкилотлар билан конструктив, ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш йўли аниқ белгилаб берилди.
2021-yilning 3-may kuni O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vaziri Abdulaziz Kamilov Fransiya Respublikasining Yevropa va tashqi ishlar vaziri Jan-Iv Le Drian bilan telefon orqali suhbatlashdi.