Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Диққат эълон! - O'zbekiston Respublikasining Fransiya Respublikasidagi elchixonasi

Диққат эълон!



Ҳурматли ватандошлар!

Ватанимиз, маданий меросимиз, миллий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат ва ифтихор туйғуларини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги хориждаги ватандошлар фарзандлари учун "Ўзбекистон маданий мероси" номли фотосуратлар онлайн танловини эълон қилади.

Танловда хорижий давлатларда фаолият юритаётган ватандошларимизнинг 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган фарзандлари ҳамда хорижий таълим муассасаларида таълим олаётган ўзбекистонлик талаба ёшлар иштирок этишлари мумкин.

Иштирокчилар аризалари ва танловга тақдим этиладиган фотоматериаллар 2020 йилнинг 1 февралидан 2021 йилнинг 30 сентябрига қадар onlayn_tanlov@mail.ru электрон почта манзилига ёки (+998 97) 753-88-17  рақамдаги  Telegram  мессенжерига  юборилади.

Танловнинг концепцияси, низоми ва анкета шакли қуйидаги хаволада сақланган: https://drive.google.com/drive/folders/1HbFt1fq3z8RB3MdLC7CSFuLkzqOCjCGg?usp=sharing