Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан хориждаги ватандошлар учун вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумот тақдим этилди - O'zbekiston Respublikasining Fransiya Respublikasidagi elchixonasi

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан хориждаги ватандошлар учун вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумот тақдим этилди



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3982-сонли “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган хориждаги ватандошлар сафидан юқори малакали мутахассисларни Ўзбекистоннинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги ижро ҳокимияти ва бошқа давлат ташкилотларининг раҳбар ҳамда масъул лавозимларига, шунингдек раҳбарларнинг консультантлари (маслаҳатчилар) сифатида жалб қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Қўшимча маълумот ва алоқа учун: “Эл-юрт умиди” жамғармаси масъул ходими – Мухамеджонов Шахриёр – тел: +998 71 203 0053, +998 97 211 7727 (telegram).