Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

“Сиз Ўзбекистонни биласизми?” халқаро онлайн викторинаси тўғрисида - O'zbekiston Respublikasining Fransiya Respublikasidagi elchixonasi

“Сиз Ўзбекистонни биласизми?” халқаро онлайн викторинаси тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси хориждаги ватандошлар ўртасида “Сиз Ўзбекистонни биласизми?” халқаро онлайн викторинасини ташкил этмоқда.

Викторина хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ўртасида онлайн тарзда 2021–2022 йиллар давомида www.vatandoshlarfondi.uz веб-сайти орқали ўтказилади.

Викторина тўртта босқичда ўтказилади. Викторинанинг биринчи босқичи: 2021 йил май, иккинчи босқичи: 2021 йил сентябрь, учинчи босқичи: 2022 йил март, тўртинчи босқичи: 2022 йил август ойларида ташкил этилади.

Викторинанинг биринчи босқичида 13 та мамлакат (Бельгия, Германия, Испания, Италия, Латвия, Литва, Люксембург, Нидерландия, Норвегия, Польша, Финляндия, Франция ва Эстония) да ўтказилади.

Викторинанинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи босқичларида 17 та мамлакат (Афғонистон, АҚШ, Беларусь, Бирлашган Араб Амирликлари, Грузия, Жанубий Корея, Исроил, Малайзия, Озарбайжон, Россия, Саудия Арабистони, Тожикистон, Туркия, ХХР, Япония, Қирғизистон ва Қозоғистон) қамраб олинади.

Ҳар бир мамлакатдан биринчи ўнта совринли ўринни эгаллаган иштирокчилар қуйидаги тартибда мукофотланади:

1-ўрин – Қўмита номидан сертификат, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига 10 кунлик саёҳат;

2 ва 3-ўринлар – Қўмита номидан сертификат, эсдалик совғалари ва ўзбек адибларининг бадиий адабиётлари тўплами;

4–10 ўринлар – Қўмита номидан ўзбек адибларининг бадиий адабиётлари тўплами.

Фойдали ҳаволалар:

Викторинанинг Низоми: http://vatandoshlarfondi.uz/rules

Викторинага рўйҳатдан ўтиш: http://www.vatandoshlarfondi.uz/registration