Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

“Юртдошлар” (http://yurtdoshlar.uz/) сайти ишга туширилди.

"> Хориждаги ватандошлар учун махсус портал ишга туширилди - O'zbekiston Respublikasining Fransiya Respublikasidagi elchixonasi

Хориждаги ватандошлар учун махсус портал ишга туширилди



Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида “Юртдошлар” (http://yurtdoshlar.uz/) сайти ишга туширилди.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси, бошқа мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Сайтнинг асосий мақсади – хорижда истиқомат қилаётган ватандошларнинг маданий ва тил ўзлигини, уларнинг миллий анъана ва қадриятлар билан узвийлигини сақлаб қолиш.

Сайт қуйидаги рукнлардан иборат:

- “Ўзбекистон” (мамлакат ҳақида муҳим маълумотлар)

- “Ўзбек тили” (ўзбек тили ўрганувчилар учун дастурлар, дарсликлар)

- “Мен ўзбекман” (хорижда муваффақиятга эришган машҳур ватандошлар тўғрисида маълумотлар)

- “Ўзбек медиа” (миллий кино, мультфильм, аудио маҳсулотлар)

- “Интерактив хизматлар” ҳамда “Янгиликлар”.

Янги сайт жорий йилнинг июнь ойидан тест режимида ишлай бошлади.