Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Францияда Ўзбекистон Президенти сайлови жараёни бошланди - O'zbekiston Respublikasining Fransiya Respublikasidagi elchixonasi

Францияда Ўзбекистон Президенти сайлови жараёни бошланди



Бугун Париж вақти билан соат 8:00да мамлакатимизнинг Франциядаги Элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 47 сайлов участкасида Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш бошланди.

Сайлов жараёни сайлов участка комиссияси аъзолари, мазкур мамлакатдаги фаол ватандошлар ва талабалар  иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ижроси билан бошланди.

Сайловда фуқароларимиз очиқ-ошкора, миллий сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ тарзда овоз бериш жараёнида муносиб иштирок этмоқда. Ватандошларимиз Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси, давлат раҳбарлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари, миллий қонунчиликдаги ўзгаришлар билан танишиб, ўзлари танлаган номзодга овоз бермоқда.

Пандемия, шунингдек, мезбон мамлакат қонунчилиги талабларини инобатга олган ҳолда, овоз бериш жараёни эпидемиологик хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилмоқда.

Маълумки, 16 октябрь куни ватандошларимиз нисбатан кўп истиқомат қилувчи Франциянинг Бордо ва Лион шаҳарларида уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни ташкил қилинди.

Феруз Халимов, ҳуқуқшунос: “Бугун мамлакатимиздаги муҳим сиёсий тадбир Президент сайловида овоз бериш жараёнида иштирок этдим. Мен барча номзодларларнинг сайловолди дастурлари билан танишиб чиқдим ва ўзим маъқул топган номзодга овоз бердим. Овоз бериш учун барча шароитлар яратилган. Сайлов жараёни шаффофлик ва адолатли тарзда ўтмоқда. Ҳар ким ўзи танлаган номзодига овоз бермоқда.

Сайлов жараёнлари давом этмоқда.