Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Хивада «Лазги» халқаро рақс фестивали ўтказилади - O'zbekiston Respublikasining Fransiya Respublikasidagi elchixonasi

Хивада «Лазги» халқаро рақс фестивали ўтказилади



2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба 25−30 апрель кунлари Хива шаҳрида «Лазги» халқаро рақс фестивали ҳамда унинг доирасида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади. Унга кўра, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Маданият вазирлиги Фестивални ўтказиш бўйича масъул органлар ҳисобланади.

Фестиваль доирасида «Лазги» халқаро рақс фестивали танлови ташкил этилади.

Танлов иштирокчиларининг чиқишлари 3 та номинация («Энг яхши яккахон рақс ижросичи», «Энг яхши рақс жамоаси» ва «Энг яхши саҳналаштирилган рақс») бўйича баҳоланади.

Танлов ғолиблари диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:

  • «Гран-При» — 7 000 АҚШ доллари.

Ҳар бир номинация бўйича:

  • 1-ўрин — 5 000 АҚШ доллари;
  • 2-ўрин — 3 000 АҚШ доллари;
  • 3-ўрин — 2 000 АҚШ доллари.

Ташкилотчилар томонидан ҳар бир қўшимча номинация учун 500 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари ажратилиши мумкин.

Фестивалнинг ҳар бир қатнашчиси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабрида Хоразм лазги рақси Ўзбекистоннинг маданий ёдгорлигининг бир қисми сифатида Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган эди.