Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Тошкент шаҳрида “UzTextileExpo Spring 2022” йирик халқаро тўқимачилик кўргазмаси бўлиб ўтади - O'zbekiston Respublikasining Fransiya Respublikasidagi elchixonasi

Тошкент шаҳрида “UzTextileExpo Spring 2022” йирик халқаро тўқимачилик кўргазмаси бўлиб ўтади



2022 йил 27-29 апрель кунлари «Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан Тошкент шаҳрида “UzTextileExpo Spring 2022” йирик халқаро тўқимачилик кўргазмаси ва унинг доирасида 26 апрель куни “Тўқимачилик ва кийим-кечак дунёсидаги янги йўналишлар” мавзусидаги форумни ўтказилиниши режалаштирилган. 

Мақсад - ягона майдонда жаҳоннинг тўқимачилик ассоциациялари раҳбарларини тўқимачилик саноатини ривожлантиришга доир глобал масалаларни мухокама килиш учун бирлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон республикасини минтақавий саноат етакчиси, тўқимачилик маркази ва “fashion” индустрия пойтахти сифатида эътироф этишдир.

Форумда халқаро ташкилотлар, ассоциациялар, шунингдек, йирик чакана савдо компаниялари ва халқаро кийим-кечак брендлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари бош муҳаррирлари, маҳаллий компаниялар, инвесторлар иштирок этиши кутилмокда.

Форумда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ҳаволаси https://uzts.uz/utc/.