Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Париждаги Араб дунёси институтида Ўзбекистоннинг ХIХ аср ўрталаридан то ХХ аср бошларигача бўлган даври мобайнида яратилган ноёб халқ амалий санъати асарларини намойиш этувчи кўргазма очилади.

"> Париждаги Араб дунёси институтида «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» кўргазмаси ташкил этилади - O'zbekiston Respublikasining Fransiya Respublikasidagi elchixonasi

Париждаги Араб дунёси институтида «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» кўргазмаси ташкил этилади



«Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари»
23 ноябрь куни Париждаги Араб дунёси институтида Ўзбекистоннинг ХIХ аср ўрталаридан то ХХ аср бошларигача бўлган даври мобайнида яратилган ноёб халқ амалий санъати асарларини намойиш этувчи кўргазма очилади. Францияда илк бор халқаро жамоатчилик диққат-эътиборига юртимизнинг 9 та йирик музейларидан 300 дан ортиқ ашёлар, жумладан, тўқимачилик, либослар, пойабзал, бош кийимлар, заргарлик буюмларидан иборат сара тўпламлар, шунингдек, Нукус, Самарқанд ва Бухоронинг энг йирик музейларидан Туркистон ва рус авангардига тааллуқли 24 та мўйқалам асарлари тақдим этилади.
Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси ва Араб дунёси институти ҳамкорлигида ташкил этилади. Кўргазма Бош куратори Яффа Ассулин ҳисобланади.
Ушбу йирик лойиҳа Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги маданиятлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади, ташриф буюрувчилар учун эса минтақага хос амалий ва тасвирий санъатнинг бетакрор ютуқларини кашф эттиради.

Манба: https://www.facebook.com/photo?fbid=645707010254244&set=a.240477494110533