
17-18 май кунлари Тошкентда “Tashkent Law Spring” III халқаро юридик форуми «Inter Continental Tashkent (Trilliant)» меҳмонхонасида ўтказилади.
Форумнинг асосий мавзуси – “Фундаментал ҳуқуқлар – абадий қадриятлар сифатида”. Веб-сайт: https://www.tashkentlawspring.uz
Форум доирасида иштирокчилар турли мамлакатлардаги ҳамкасблари билан мулоқот қилиш учун қулай майдонга эга бўладилар. Шунингдек, ҳуқуқ оламининг халқаро миқёсда эътироф этилган етук экспертлари маърузаларини тинглаш ҳамда улар билан онлайн ва офлайн мулоқот қилиш имконияти ҳам мавжуд бўлади.