Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси мурожаати - O'zbekiston Respublikasining Fransiya Respublikasidagi elchixonasi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси мурожаати


Хорижда таълим ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган, бой илмий ва амалий тажрибаси, билим ва кўникмаларини мамлакатимиз ривожи учун сарфлаш истагида бўлган ватандошлар электрон реестри маълумотларини кенгайтириш давом этаётганлигини маълум қиламиз.

Ҳурматли ватандошлар!

Ўзбекистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий соҳаларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва кенг қамровли туб ўзгаришларда фаол иштирок этиш, давлатимиз жаҳоннинг етакчи мамлакатлари қаторидан ўрин олиши, ушбу янгиланишлар жараёнида куч ва таянч бўлишга қодир ватандошларимиз сафидан муносиб жой олишингиз, жонажон ватанимиз равнақи йўлида муносиб ҳисса қўшишингиз учун ўз маълумотларингизни тақдим этишингизни  сўраймиз.

Мамлакатимиз манфаатдор вазирлик ва идоралари томонидан ватандошлар электрон реестридан мақсадли фойдаланишлари учун ўз маълумотларингизни қуйидаги ШАКЛда тўлдириб беришингизни илтимос қиламиз.

Шунингдек, сизнинг барча маълумотларингиз Жамғармада йиғиб борилади, ушбу маълумотлар ичида * билан белгилаб берилганларини вазирлик ва идоралар кўриб боради, сиз тўғрингиздаги бошқа маълумотларга вазирлик ва идоралар томонидан қизиқиш билдирилганида, энг аввал сизнинг розилигингиз билан уларга тақдим этилади.

Ушбу электрон реестр маълумотларини vatandosh@eyuf.uzэлектрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз.

Қимматли илмий ва амалий тажрибага эга ватандошлар электрон реестрига киритиладиган маълумотлар:

 

  1.  

Ф.И.Ш

  1.  

Туғилган санаси

  1.  

Туғилган жойи (давлати, вилояти, шаҳри)

  1.  

Жинси

  1.  

Миллати

  1.  

Фуқаролиги

  1.  

E-mail

  1.  

Турар жойи (давлати, вилояти, шаҳри)

  1.  

Яшаш жойидаги уяли алоқа рақами

  1.  

Ўзбекистондаги уяли алоқа рақами

  1.  

Тугатган олий таълим муассасаси номи ва давлати

  1.  

Олий таълим муассасасида таҳсил олган йиллари

  1.  

Мутахассислиги (йўналиши) ва даражаси

  1.  

Иш жойи ва лавозими

  1.  

Ўзбекистонда ишлаш истаги бўлган соҳаси